2026-йил — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили•

Марказ ҳақида

Бизнинг тарихимиз, маъмуриятимиз ва жамоамиз билан танишинг.

Йиллик шошилинч мурожаатлар
65,000+
Стационар ва реанимация ўринлари
385
Йиллик мураккаб операциялар
12,500+
Малакали шифокор ва мутахассислар
360+
Марказ ҳақида
Марказ ҳақида

Ҳар бир инсон ҳаёти ва саломатлиги — бизнинг олий бурчимиз

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали 2000-йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Фарғона вилоятидаги энг йирик ва етакчи шошилинч тиббиёт мажмуаси ҳисобланади.

Марказ 385 та койка фондига (шундан 355 умумий даволаш ва 30 та марказий реанимация койкаси) эга. Таркибида 15 та ихтисослаштирилган клиник бўлим фаолият юритади. Бу ерда 360 нафардан ортиқ юқори малакали шифокорлар (жумладан тиббиёт фанлари докторлари ва номзодлари) ҳамда 740 нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари фидокорона меҳнат қилмоқда.

Марказ энг сўнгги авлод 'ГЕ Ангиографъ аппарати, 128 кесимли МСКТ, 1.5Т МРТ, замонавий лапароскопик операция заллари ва экспресс лаборатория ускуналари билан тўлиқ қуроллантирилган. Шунингдек, филиал вилоят бўйича 18 та туман субфилиали (615 койка) ва 84 та тез ёрдам подстансиясидаги 198 та мобил бригадани ягона диспетчерлик тизими орқали бошқаради.