
РШТЙИМ Фарғона филиали нафақат етакчи даволаш муассасаси, балки минтақадаги йирик илмий-тадқиқот базаси ҳамдир. Филиал Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ва республика бош маркази билан узвий илмий ҳамкорликда иш олиб боради.
Асосий илмий йўналишлар:
1. Оғир қўшма жароҳатлар (политравма) ва суяк синишларида кам инвазив металлоостеосинтез самарадорлигини ошириш;
2. Шок ва ўткир нафас етишмовчилигида эрта сунъий нафас бериш (ИВЛ) ва полиорган етишмовчилигининг олдини олиш;
3. Ўткир буйрак шикастланишларида орган сақловчи операциялар ва экстракорпорал гемодиализ технологиялари;
4. Ўткир миокард инфаркти ва инсултларда шошилинч эндоваскуляр ангиография ва стентлаш алгоритмлари.
Филиал ходимлари томонидан 10 дан ортиқ монография, юзлаб илмий мақолалар чоп этилган, бир қатор фан номзодлиги (ПҳД) ва докторлик (ДСc) диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган.
