2026-йил — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили•
Марказ ҳақида

Марказ тарихи

2000-йилдан бугунги кунга қадар: минтақавий шошилинч тиббиёт тизимининг шаклланиши ва замонавий тараққиёти.

Марказ тарихи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998-йилдаги Фармони асосида мамлакатимизда ягона шошилинч тиббий ёрдам тизимига асос солинди. 2000-йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали республикамизда биринчилардан бўлиб ўз фаолиятини бошлади.

Биринчи босқичда (2000-2010 йиллар) марказда шошилинч жарроҳлик, травматология ва реанимация хизмати шакллантирилиб, туманларда субфилиаллар тармоғи йўлга қўйилди.

Иккинчи босқичда (2011-2020 йиллар) кам инвазив эндоваскуляр ва лапароскопик технологиялар амалиётга татбиқ этилди, тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар кўлами кенгайди.

Учинчи босқич (2021-2024 йиллар) тўлиқ модернизация ва рақамлаштириш даври бўлди. Марказда 7 қаватли бош бино тубдан реконструксия қилинди, янги қабул-диагностика мажмуаси барпо этилди, Жаҳон банки кўмагида 'ГЕ Ангиографъ ўрнатилди ва 103 тез тиббий ёрдам диспетчерлиги рақамли интеграцияга уланди.