
Филиал базасида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг Умумий жарроҳлик, Госпитал терапия, Анестезиология-реаниматология ва Шошилинч тиббиёт кафедралари фаолият юритади.
Бу ерда ҳар йили юзлаб талабалар, клиник ординаторлар ва магистрлар бевосита шошилинч қабулхона, операция хоналари ва реанимация залларида амалий кўникмаларни эгаллайдилар.
Марказда шунингдек шошилинч тиббиёт ходимлари учун симуляцион ўқув маркази ташкил этилган бўлиб, унда юрак-ўпка реанимацияси (БЛС, АCЛС), травмада дастлабки ёрдам (АТЛС) ва трахеяни интубация қилиш каби ҳаётий муҳим малакалар замонавий манекенларда машқ қилинади.
