2026-йил — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили•
Барча эълонлар Эълон

ДИҚҚАТ: Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича шошилинч тавсиялар

Куз-қиш иситиш мавсуми бошланиши муносабати билан РШТЙИМ Фарғона филиали токсикология ва шошилинч тиббий ёрдам бўлими фуқароларни ностандарт ва носоз иситиш мосламаларидан фойдаланмасликка чақиради.

  • Эълон қилинган:01.11.2024
  • Амал қилади:31.03.2025
  • Кўрилди:5

Агар бош айланиши, кўнгил айниши, ҳолсизлик ва бош оғриғи аломатлари сезилса, дарҳол тоза ҳавога чиқинг ва 103 қисқа рақамига шошилинч тиббий ёрдамга қўнғироқ қилинг! Марказимиз токсикология бўлими 24/7 режимида тўлиқ шай ҳолатда фаолият юритмоқда.